Эрон вице-президенти Ўзбекистонда аёллар форумининг халқаро йиғилишида нутқ сўзлади
-
Эрон вице-президенти Ўзбекистонда аёллар форумининг халқаро йиғилишида нутқ сўзлади
Эрон президентининг аёллар ва оила масалалари бўйича ўринбосари Аниса Хазалий хоним айтди:Эрон Ислом Республикаси аёллар ва қизларнинг таьлим соҳасидаги гендер тафовутини 97 фоизга қисқартириш орқали таьлим адолатини ўрнатиш бўйича дунёдаги биринчи муваффақиятли мамлакатлардан бирига айланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Аниса Хазалий Эрон Ислом Республикасида аёлларнинг юксак мавқеи ва уларнинг моддий ва маьнавий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш доирасидаги кўплаб қонун-қоидалар мавжудлигига ишора қилиб, биринчи хорижий маьрузачи бўлгани ҳолда шундай деди:Эрон Ислом Республикаси аёлларнинг она ва хотин ролини ўйнаб, ўзини ва жамиятни яхшилаш учун самарали қадамлар қўйишига ишонади.
У эронлик аёлларнинг турли соҳалардаги ёрқин ютуқлари ва статистик маьлумотларига, жумладан, таьлим, ўртача умр кўриш индексини яхшилаш, соғлиқни сақлаш ва даволаш соҳасида аёлларнинг кучли ва самарали иштирок этиши, уларга кенг қамровли суғурта қопламалари ажратилиши, илмга асосланган компаниялар каби илмий бошқарувда аёлларнинг фаол иштирок этиши, қишлоқ хўжалиги, саноат, архитектура, озиқ-овқат ва тиббиёт соҳаларида тадбиркорлар, иқтисодий фаоллар ва савдогарлар борлигини таъкидлади.
Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президент айтди:Эрон Ислом Республикаси аёллар ва қизларнинг таьлим соҳасидаги гендер тафовутини 97 фоизга қисқартириш орқали таьлим адолатини ўрнатиш бўйича дунёдаги биринчи муваффақиятли мамлакатлардан бирига айланди.
У эронлик аёлларнинг профессионал спорт соҳасида самарали иштирок этиши ва халқаро медалларни қўлга киритаётганига ишора қилиб, аёлларнинг саньат, кино ва оммавий ахборот воситаларида фаол иштирок этишини таькидлади.
У Марказий Осиё давлатлари ва бошқа давлатларнинг бошқа иштирокчилари билан хотин-қизлар билан боғлиқ 4 та масала бўйича ҳамкорликни таклиф қилди ва шундай деди:Бу таклифлар қаторида аёллар бошқаруви билан билимга асосланган компанияларни қўллаб-қувватлаш, ҳар қандай коррупцияга қарши, хусусан, меҳнат ва бандлик соҳасида аёллар ташкилотларини яратиш, гиёҳвандлик ва аёллар савдоси каби зарарларга қарши курашиш, оила саломатлиги ва барқарорлиги ва уларнинг мавқеини яхшилаш бўйича ҳамкорлик қилиш киради.
Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича вице-президент оилани табиий йўлидан тарк этиш учун халқаро миқёсда олиб борилаётган нотўғри ва бузғунчи сиёсатларга қарши курашиш зарурлигини таькидлаб, Эрон Ислом Республикаси ўз тажрибалари ва ижобий ҳаракатлари билан ўртоқлашишга тайёрлигини маьлум қилди.