Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган теракт айбдорларидан икки нафари осилди
(last modified Sat, 08 Jul 2023 05:40:59 GMT )
июл 08, 2023 10:40 Asia/Tashkent
  • Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган теракт айбдорларидан икки нафари осилди
    Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган теракт айбдорларидан икки нафари осилди

Ҳазрати Шоҳчороғ (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳида содир этилган терактнинг 2 айбдорига нисбатан жазо ҳукми ижро этилди ва жиноятчичилар осилди.

26 октабр куни ИШИД террорчилик ташкилоти томонидан Эроннинг Форс вилояти маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрати Аҳмад ибн Мусо (а.с.) зиёратгоҳи Шоҳ Чироғга уюштирган терактда 13 киши, жумладан 2 нафар бола шаҳид бўлди, 30 нафари зиёратчилар жароҳатланган.

ИШИД жавобгарликни ўз зиммасига олган ушбу террорчилик ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва дунёнинг турли давлатлари томонидан қораланган.

Мизон ахборот агентлиги хабарига кўра, Шоҳчероғ (а.с.) зиёратгоҳида содир этилган теракт айбдорларининг икки нафарига нисбатан жазо ҳукмлари бугун (8-июл) шанба куни эрталаб ижро этилди.

Шунга асосланиб, дунёдаги бузғунчиликка ёрдам бериш ва мамлакат хавфсизлигига қарши ҳаракат қилиш жинояти учун қамоқда ўтирган Муҳаммед Рамез Рашидий ва Саййид Наим Ҳошем Қаттолий осилди.

Олдинроқ Форс вилояти раиси Ҳожжатул-Ислом Сеййид Казим Мусавий ушбу теракт айбдорлари устидан маҳкама бошланганидан бери Шероз ва Эроннинг бошқа ҳудудлари аҳолиси террорчиларни қаттиқ жазолашни талаб қилганини билдириб, айтган эди:Айбланувчининг ишини батафсил текшириш жараёни прокуратура ва суд босқичида ҳуқуқий меъёрларга қатъий риоя қилган ҳолда, айбланувчининг адвокатлари иштирокида олиб борилди ва ўтган йилнинг сўнгги кунларида ушбу айбланувчиларга ўлим жазосининг дастлабки ҳукми чиқарилди.

Фарс вилояти Олий қозиси ҳазрат Аҳмад ибн Мусо (а.с.)нинг муқаддас зиёратгоҳида содир этилган террорчилик ҳужуми айбдорларидан икки нафарининг ўлимга ҳукм қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлади ва шундай деди:Ушбу ҳодисанинг асосий террорчиси воқеа содир бўлган кечада йўқ қилинганлиги сабабли қолган беш нафар террористдан иккитаси ўлим жазосига ҳукм қилинди ва тез орада ижро этиладики, бу ҳукм бугун якуний тасдиқлангач ижро этилди.

Ҳазрати Аҳмад ибн Мусо (а.с.) зиёратгоҳида содир этилган терактнинг асосий ижрочиси оғир тан жароҳатлари туфайли оламдан ўтди ва хавфсизлик кучларининг саьй-ҳаракатлари билан ушбу терактни содир этган бошқа шахслар ҳам қўлга олинди.