Зоҳидон 16-полиция бўлимига қилинган теракт террорчилар ўлими билан якунланди
(last modified Sat, 08 Jul 2023 08:17:52 GMT )
июл 08, 2023 13:17 Asia/Tashkent
  • Зоҳидон 16-полиция бўлимига қилинган теракт террорчилар ўлими билан  якунланди
    Зоҳидон 16-полиция бўлимига қилинган теракт террорчилар ўлими билан якунланди

Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилоятининг маркази Зоҳидон 16-полиция бўлимига уюштирилган теракт террорчиларнинг ўлими билан якунланди.

Бугун (шанба) бир неча қуролланган шахслар Систон ва Балучистон вилоятининг маркази бўлган Зоҳидон 16-полиция бўлимига ҳужум қилди ва бу можаро бир неча соатлик отишмалардан сўнг, бир полициячининг шаҳид бўлиши ва террорчиларнинг ўлими билан якунланди. 

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, худкуш камарлари билан қуролланганлардан икки нафари ўзини портлатган.

Террорчилар полиция бўлимига кириб, уни қўлга кирита олмади. Шу билан бирга, полиция идораси ичкаридан ва ташқаридан хавфсизлик кучлари ҳужумчиларни қуршаб олди ва уч нафар террорчининг ўлими билан можаро амалда тугади.