Эрон жануби-шарқидаги теракт қурбонлари сони икки нафарга етди
Эрон жануби-шарқидаги Систон ва Балучистон вилояти маркази Заҳидан шаҳридаги 16-полиция бўлимига уюштирилган теракт шаҳидлари сони икки кишига етди.
Бугун эрталаб (душанба) 16-Заҳидан полиция бўлимига киришни режалаштирган тўрт кишилик террорчилар гуруҳи полиция кучларининг қаршиликларига дуч келди ва барча террорчилар ўлимидан сўнг уларнинг кўр-кўрона террорчилик ҳаракати муваффақиятсизликка учради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қуруқликдаги қўшинларининг Қудс базаси эьлон қилди: Ушбу теракт шаҳидлари сони 2 кишига етди.
Бундан олдин, ИРРҲ Қуруқлик кучларининг Қудс базаси эълон қилган эди:Бу воқеада милициядан Али Кихо шаҳид бўлди.
Систан ва Балужистон марказий прокурори Меҳди Шамсабадийга кўра, барча тўрт террорчининг ўлими билан Заҳидоннинг 16-полиция бўлимига қилинган теракт якунига етди.