Каньоний: Раисийнинг Африкага сафари Эрон ва Африка ўртасидаги ҳамкорлик жараёнида янги сакрашдир
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эрон президентининг Кения, Уганда ва Зимбабве каби уч давлатга ташрифини ҳукуматнинг Африка давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш сиёсатининг давоми сифатида баҳолади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон матбуоти мухбирининг саволига жавобан шундай деди:Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг Африкага ташрифи Эрон ва Африканинг уч давлати ўртасидаги қўшма ва конструктив ҳамкорлик жараёнида янги сакраш учун яхши имкониятдир.
Эрон дипломатик хизмати матбуот котиби Африка қитъаси катта иқтисодий салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади ва қўшимча қилди:Ўсиш йўлида бораётган Африка иқтисодиёти дунёдаги кўплаб муҳим мамлакатларнинг диққат марказида. Каньоний шундай деди:Африкадаги табиий ресурсларнинг бойлигига қарамай, Эрон технология ва билим соҳасидаги имкониятлари билан бу қитъага жиддий ёрдам бера олади.
Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси бўйича яқинда ўтказилган йиғилиши ва Эроннинг бу ҳаракатга муносабати ҳақида Каньоний шундай деди:Бир томонлама санксиялар АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари томонидан Эронга қарши ноқонуний восита сифатида фойдаланилган.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шундай деди: Бу санксияларга мурожаат қилиш ноқонуний ва Эрон халқининг қонуний ҳуқуқларини поймол қилиш ва инсон ҳуқуқларини бузишдир.
Каньоний шундай деди: Ядровий битим билан боғлиқ масалаларга келсак, афсуски, АҚШ Ядривий битимдан ноқонуний равишда чиқди ва европаликлар ҳам ўз мажбуриятларидан қочдилар ва Американинг битимдаги иштироки йўқлигини қоплай олмадилар.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Биз учта Европа давлати АҚШ каби Ядровий битим мажбуриятларини бузилишида айбдордирлар ва жавобгарликка тортилиши керак, деб ҳисоблаймиз ва бу вазиятга қарамай, улар даъвогар позициясида ўтириб, Эронга қарши айбловлар қўйишади ва Эронга қарши санксиялар қўйишадики, бу мутлақо ноқонунийдир.