июл 14, 2023 13:15 Asia/Tashkent
  • Раисийнинг Африкага сафари тугади; Эрон ва Африканинг учта давлати ўртасида 21 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
    Раисийнинг Африкага сафари тугади; Эрон ва Африканинг учта давлати ўртасида 21 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Африканинг учта давлатига сафар режаларини якунлаб, Кения, Уганда ва Зимбабве билан 21 ҳамкорлик ҳужжатини имзолаганидан сўнг Ҳараредан Теҳронга жўнаб кетди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий бугун пайшанба оқшомида Кения, Уганда ва Зимбабве президентларининг расмий таклифига биноан Африка қитьасининг уч давлатига минтақавий сафари якунига етганидан сўнг, Зимбабве президенти кузатиб қўйиши  билан ушбу мамлакат пойтахти Хараредан Теҳронга жўнаб кетди.

Раисий ушбу сафар давомида Кения, Уганда ва Зимбабве каби уч давлат президентлари билан учрашиш ва суҳбатлашишдан ташқари, айрим тадбиркорлар, иқтисодий ва академик фаоллар билан ҳам учрашди.

Ушбу сафарда дўст давлатлар билан муносабатлар даражасини ошириш мақсадида Эроннинг юқори мартабали расмийлари ва уларнинг уч давлат: Кения, Уганда ва Зимбабведаги ҳамкасблари ўртасида жами 21 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди.

Дунё билан конструктив ҳамкорлик доирасида Эрон Ислом Республикаси Европа давлатларига фақат бир томонлама қарашга эга эмас, Африка ва Осиё қитьаси эса Эрон Ислом Республикаси томонидан алоҳида таькидланади.

Кенг Африка бозори Эрон товарларини сотиш учун мос майдон бўлиб, бундай вазиятда Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатида Қора қитъа алоҳида ўрин тутади.

Ёрлиқ