Эрон давлати Покистонда амалга оширилган террорчилик амалиётни кескин қоралади
(last modified Sun, 13 Nov 2016 12:49:50 GMT )
ноябр 13, 2016 17:49 Asia/Tashkent
  • Покистоннинг Балучистон вилоятидаги Ҳаб шаҳри атрофида жойлашган Ласбила минтақаси мозори муқобилида амалга оширилган бу теракт
    Покистоннинг Балучистон вилоятидаги Ҳаб шаҳри атрофида жойлашган Ласбила минтақаси мозори муқобилида амалга оширилган бу теракт

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Покистоннинг Балучистон вилоятида юз берган терактни қаттиқ маҳкум этди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари бош идораси хабарига кўра, бу вазирлик нотиғи Баҳром Қосимий Покистоннинг Балучистон вилоятида амалга оширилган терактни қаттиқ қоралади. Айтиш керакки мазкур террорчилик амалиёт оқибатида ўнлаб покистонликлар улар жумласидан аёллар ва болалар қурбон бўлди.

Қосимий шунингдек  Покистон халқи, давлати ҳамда бу террорчилик жиноятда қурбон бўлган ва жароҳат олганларнинг яқин кишиларига ҳамдардлик изҳор этар экан,  минтақада терроризмни таг -тубидан нобуд қилиш учун барча мамлакталарнинг саъй ҳаракат қилишлари ва лозим чора тадбирларни кўриб чиқишлари зарурлигини ҳам таъкидлади.

Мазкур хабарга биноан, Покистоннинг Балучистон вилоятидаги Ҳаб шаҳри атрофида жойлашган Ласбила минтақаси мозори муқобилида амалга оширилган бу теракт натижасида  ҳозиргача 30 нафар қурбон бўлиб, юзга яқин шахслар жароҳат олишган.

Сўнгги хабарларга кўра қурбон бўлганларнинг аксариятини болалар ва аёллар ташкил қилмоқда. Ҳозиргача бирон шахс ва ё гуруҳ мазкур жиноят учун масъулиятни зиммага олгани йўқ.