Каньоний: Эрон Қуръони Каримнинг таҳқирланишига қарши курашиш учун халқаро имкониятлардан фойдаланади
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Қуръони Каримга қилинган ҳақоратни қоралар экан, таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси Қурьони Каримни ҳақорат қилаётган мамлакатлар ва одамларга қарши курашиш учун барча халқаро ва инсон ҳуқуқлари имкониятларидан фойдаланади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний журналистларнинг Эрон ва бошқа исломий давлатларнинг Қурьони Каримни ҳақорат қилишга қарши кураршиш борасидаги ҳаракатларига оид саволларига жавобан шундай деди:Қуръони Каримни ҳақорат қилиш бошқа халқларнинг ҳуқуқларини очиқдан-очиқ поймол қилишдир".
Каньоний қўшимча қилди:Самовий муқаддасотларни ҳақорат қилиш мумкин эмас ва бу ҳаракат мусулмон фуқаролари бўлган мамлакатларда содир бўлган.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам шундай деди:Эрон, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг энг муҳим аъзо давлати сифатида жиддий муносабат билдирди ва фавқулодда йиғилиш ўтказишни талаб қилди.
Носир Каньоний таъкидлади:Эрон Қуръонни таҳқирлаш билан курашиш учун халқаро имкониятларидан фойдаланади ва олдинги аксияда Эрон йиғилиш ташкил қилган ва бу ҳаракат қораланган эди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам шундай деди:Америка ҳукумати ядровий битимдан ноқонуний равишда чиқиб кетди ва аслида ушбу шартномани йўқ қилиш учун жавобгардир. Аслида америкаликлар ядровий битимни бузган ва улар битимнинг ҳозирги ҳолати ва ушбу халқаро шартноманинг бажарилишини бузиш учун жавобгардирлар.