"Карбало бошқа ҳикояда" подкасти (2)
Бу “Карбало бошқа ҳикояда” подкаст туркумининг иккинчи қисми. Умар Саъд лашкаридаги ўзларини Аҳли Байт (р.а.) ошиқлари деб билган йўлдошлардан ривоят.
Шаббат бин Раби Тамими Карбалода эди, Умар Саьд қўшинининг оддий қўмондонлари қаторида эди, лекин ўзини кўрсатмай, ўзига камроқ эьтибор қаратиш учун бир бурчакда туриб олди. Шаббат Ислом пайғамбари даврида мусулмон бўлган ва қадимгилардан саналганлардан бири эди. Аммо Ибн Зиёднинг дўқ-пўписалари Куфани тўлдирганда, Шабат биринчилардан бўлиб ўз байьатини бузди ва Муслим атрофдаги ҳеч ким бўлмаслиги учун бор кучини сарфлади. Сўнг Муслим атрофида ҳеч ким қолмагач, қиличини суғуриб, у билан жангга кирди.
Язид ибн Ҳорис
Язид ибн Ҳорис Шибоний Карбалода Имом Ҳусайн (а.с.) қарши турди ва Умар Саьд қўшини қўмондони бўлди. Бироқ Язид ибн Ҳорис Имом Ҳусайнга бегона эмас эди ва Амирул Мўминин Али (алайҳиссалом)нинг саҳобаларидан ҳисобланарди. Язид пайғамбарнинг замонларини англаган. Аммо пайғамбардан кейин ва амирул мўминин Али (а.с.) қўллари билан мусулмон бўлди. Язид аҳли байтдан бегона эмас эди, у ҳам Амирул Мўминин Али (а.с.)нинг эътибор ва илтифотига сазовор бўлган эди. Лекин охир-оқибат у ўзи курашганлар сафида турди ва отасини ҳимоя қилиш учун қилич кўтарган кишига қарши курашди.
Муҳаммад ибн Ашъас
Муҳаммад ибн Ашъас ибн Қайс Умар Саъднинг қўшини сафида турган эди, лекин у имом билан урушни бундан анча олдин бошлаган эди. Муҳаммад ибн Ашъас ажиб оиладан эди, бу оила Аҳли Байт билан душманлиги бор эди.
Унинг онаси биринчи халифанинг синглиси эди. Отаси Амирул Мўминин Али (алайҳиссалом) билан Сафин жангида бўлса-да, урушнинг сўнгги соатларида қиличини ташлаб, Имом қўшинида тарқоқлик келтириб чиқарди. Муҳаммад ибн Ашъас ўзининг ахлоқсизлиги ва қасоскорлигини шу даражага келтирдики, у ҳамманинг олдида ва имомнинг олдида у ҳазратнинг Пайғамбарга бўлган нисбатини инкор этди ва киноя билан деди: “Ей Фотиманинг ўғли! сен учун Расулуллоҳдан, бошқа одамлар учун бўлмаган қандай шараф бор?
Бу “Карбало бошқа ҳикояда” туркум подкастларининг иккинчи эпизоди эди; Ўзбек радиосининг парстодай.ир/уз сайти орқали биз билан алоқада бўлинг. Аллоҳ рози бўлсин.