июл 31, 2023 14:46 Asia/Tashkent

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сурия сиёсий ва иқтисодий делегациясининг Эронга ташрифи ҳақида алоҳида таькидлади: Бу ташрифдан кўзланган мақсадлардан бири икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни жадаллаштиришдир.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бугун (душанба) ҳафталик матбуот анжуманида Сурия иқтисодий ва сиёсий делегациясининг Теҳронга ташрифи ҳақидаги Эрон Пресс мухбирининг саволига жавобан шундай деди:Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг Дамашққа яқинда амалга оширган ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини нишонга олиш ва тезлаштириш Эрон ва Сурия делегацияларининг Теҳрондаги учрашувлари кун тартибида.

Суриялик қочқинларнинг қайтишига ёрдам бериш ва халқаро ёрдам, айниқса уруш ва зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга жўнатиш муҳимлигига ишора қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Бу масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Теҳроннинг АҚШ ва Ғарбнинг шафқатсиз санксияларини олиб ташлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини таъкидлади ва шундай деди:Эрон Ислом Республикаси ўзининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб, санксияларни бекор қилиш бўйича музокаралар доирасида мулоқот ва дипломатия йўлидан боради.

Каньоний, шунингдек, Хирманд дарёси даъвоси ва бу борада Ташқи ишлар вазирлигининг кузатишлари ҳақида шундай деди:Биз Эроннинг Ҳирманд суви бўйича ҳуқуқларини таьминлашда давом этамиз ва бу Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли муассасаларнинг асосий устувор йўналишларидан биридир.

Американинг Саудия Арабистони ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари ҳақида Каньоний шундай деди:Америка ҳукуматлари режим режимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг сўзсиз содиқликларини кўрсатдилар ва бу сиёсат доирасида Қўшма Штатлар кўп саьй-ҳаракатларни амалга оширди ва сионистик режим ва минтақанинг бир қатор давлатлари ўртасидаги сиёсий муносабатларни нормаллаштиришга эришди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби қўшимча қилди:Лекин амалда содир бўлган нарса сионистик режимнинг Фаластин миллатига қарши жиноятларида қўлини очиш эди.

Каньоний ҳам шундай деди:Сионистик режим билан муроса қилиш Фаластин халқига ёрдам бермайди ва Эрон бу режимни тан олиш йўлида қилинган ҳар қандай қадамни на Фаластин манфаати, на минтақада тинчлик ва хавфсизлик манфаати учун деб ҳисоблайди.

Ёрлиқ