август 01, 2023 16:19 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Уммон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди
    Эрон ва Уммон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга урғу берилди

Эрон ва Уммон раҳбарлари Теҳрон-Маскат муносабатларини юқори даражага кўтариш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истагини таькидладилар.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Сешанба куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ва Уммон султони Ҳасим бин Ториқ Ал Саид телефон орқали мулоқотда давлатлар раҳбарларининг ўзаро ташрифлари чоғида имзоланган ҳамкорлик ҳужжатларининг сўнгги бориш жараёнлари бўйича танишиб, икки давлат Теҳрон-Маскат муносабатларини яхшилаш истагини билдирдилар ва ўзаро ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш ва кенгайтиришга алоҳида эьтибор қаратдилар.

Эрон ва Уммон раҳбарлари, шунингдек, икки томоннинг турли соҳалардаги минтақавий ва халқаро ҳамкорлигини кўриб чиқдилар.

Эрон ва Уммон ўртасидаги сўнгги бир неча ўн йилликдаги муносабатлар, Форс кўрфазидаги кескинликлар ва Американинг Эронофобияни кучайтиришга уринишларига қарамай, доимо ўзаро ҳурмат ва манфаатларга асосланган.

Уммон расмийлари Эрон билан яқин муносабатлар реализмга асосланган деб ҳисоблайди ва Эронни буюк қўшни деб билади.

Икки давлатнинг бир-бири билан ҳудудий ва чегаравий баҳслари йўқ.

Эроннинг Уммонни қўллаб-қувватлаши Уммоннинг тарихий хотирасига ижобий ва доимий муҳрланиб қолган.

Ёрлиқ