Ҳазрати имом Зайн ал-Обидин шаҳодати йиллиги куни муносабати билан ҳамдардлик
Бугун (шанба) 2023-йил 12-августга тўғри келадиган 1445-йилнинг 25-муҳаррам куни, бир ҳикоятга кўра, Имом Ҳусайн (а.с.)нинг ўғли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покиза авлодларидан “Сажжод” лақабли Ҳазрати имом Зайнул-Обидин ҳазратларининг шаҳид бўлганларининг йиллиги.
Ҳазрати Зайнул-Обидин (а.с.) ҳижрий 38-йилда Мадина шаҳрида таваллуд топган.
У зот Ислом Пайғамбари (с.а.в.) оилалари учун жуда оғир бир даврда яшади.
Имом Ҳусайн (а.с.)нинг улуғ ҳаракатидан сўнг Карбало воқеасида касал бўлган Имом Сажжод (а.с.) бу ҳаракат даʼватини тарғиб қилиш ва муҳтарам отаси йўлини давом эттириш ва бу қўзғолоннинг табиати ва аҳамияти кўрсатиш учун оғир масʼулиятни ўз зиммасига олди.
Ҳазрати имом ислом сивилизацияси ва маданиятини барпо этишга, Қурʼоннинг соф таʼлимотларини ёйишга ҳаракат қилди ва ўзининг алоҳида фаҳм-фаросати билан Қурʼон ва Ислом Пайғамбари (с.а.в.)нинг суннатлари сақланиб қолиши учун мусулмон олимларини тайёрлади.
Ўзига муносиб кишиларни тўплаб, уларни ўзининг диний таълимоти остига қўйди, токи тарих ривоятларига кўра, Ҳазрати имомнинг 170 дан ортиқ кўзга кўринган шогирдлари зикр этилган. Имом Сажжод (а.с.)нинг мусулмонлар учун қолдирган қимматли меросларидан бири дуо шаклидаги “Саҳифа сажжодия” китобидир.
Бу нафис китобда ислом ва тасаввуф илмлари ва та’лимотлари, шариат қонун ва ҳукмлари, нозик сиёсий, ижтимоий, ма’рифий ва ахлоқий масалаларга оид кўплаб далиллар ҳам ўрин олган.
Эрон Ислом Республикаси радиоси Имом Сажжод (а.с.) шаҳидларининг йиллиги муносабати билан бутун дунё мусулмонларига, хусусан шиаларга ҳамдардлик билдиради.