август 13, 2023 21:20 Asia/Tashkent

Бугун (якшанба) кечқурун Эроннинг жанубидаги Шероз шаҳрининг Шоҳчероғ зиёратгоҳида яна бир террорчилик ҳодисаси юз берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Шоҳчероғ зиёратгоҳи хизматчиларидан бир нафари шаҳид бўлган.

Террорчи ҳам қўлга олинган.

Бир неча ой олдин Шоҳчероғ зиёратгоҳида ўтказилган террор амалиётида 13 киши шаҳид бўлган эди.

Батафсил маълумот ва қўшимча янгиликлар кейинроқ эълон қилинади.

Ёрлиқ