Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисасида ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган тўрт киши ҳибсга олинди
Эрон жанубидаги Форс вилояти бош судяси Шоҳчероғ зиёратгоҳи (АС)даги террорчилик ҳодисасида ҳамкорлик қилишда гумон қилинган 4 киши ҳибсга олинганини маьлум қилди.
Якшанба куни (13 август) оқшомида бир такфирчи Эрон жанубидаги Форс вилоятининг маркази Шероз шаҳридаги Ҳазрати Аҳмад ибн Мусо (а.с.) зиёратгоҳига ўқотар қурол билан кириб, зиёратчилар ва хизматкорларни кираверишда ўққа тута бошлади.
Ушбу террор ҳодисасида ҳозиргача бир киши шаҳид бўлди, саккиз киши жароҳат олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Форс вилояти раисий Ҳожжатул Ислом Саййид Казим Мусавий кечаги Шоҳчероғ зиёратгоҳида содир этилган теракт ишининг сўнгги ҳолати ҳақида шундай деди:Ушбу ҳодисага алоқадорликда гумон қилинган 4 нафар шахс ҳибсга олинган.
Мусавий қўшимча қилди:Зиёратгоҳда отишма бошлаган ва дарҳол қўлга олинган асосий террорчи терговчига топширилиб, сўроқ ва тергов ишлари давом этмоқда.
Фарс вилояти бош судясига кўра, афсуски, ҳодисада жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғир.