Эрон ТИВ раҳбари Жазоир билан алоқаларни турли йўналишларда ривожлантиришни таъкидлади
(last modified Tue, 22 Aug 2023 07:51:47 GMT )
август 22, 2023 12:51 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Жазоир билан алоқаларни турли йўналишларда ривожлантиришни таъкидлади
    Эрон ТИВ раҳбари Жазоир билан алоқаларни турли йўналишларда ривожлантиришни таъкидлади

Эрон ТИВ Раҳбари Амир Абдуллоҳиён Жазоир Миллий Ассамблеяси раиси Иброҳим Буғолий билан учрашувида Эрон ва Жазоир ўртасидаги сиёсий алоқлаарнинг юқори даражасига ишора қилиб, Теҳроннинг Жазоир билан турли йўналишларда, хусусан иқтисодий, савдо ва туризм соҳаларида алоқаларни ривожлантириш истагини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён ҳам Жазоир халқининг мустамликачиликка қарши кураш ва фаолиятларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлаб сўнгги пайтларда исломий муқаддас жойларга қилинган ҳақоратларни қоралади. У  Ислом мамлакатлари ассамблеясининг исломофобия ва исломий муқаддас нарсаларига нисбатан ҳақоратларга қарши курашдаги ролига ишора қилиб Эрон ва Жазоир парламентлари раҳбарларининг ислом динининг муқаддас нарсалари ва Қуръонии каримга нисбатан сўнги ҳақоратларни қоралаш учун виртуал йиғилиш ташкил этиш ҳақидаги келишувини муҳим деб атади.

Учрашув жараёнида Жазоир Миллий ассамблеяси спикери икки давлатнинг  кўплаб халқаро масалалар бўйича қўшма қарашларини ҳам тилга олиб, Эрон Ислом республикасига Жазоирнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлагани учун минатдорчилик билдирар экан, Эрон ва Жазоир ўртасидаги алоқаларни аъло даражада деб таърифлади. У сўзларининг бошқа қисмида икки давлат ўрасидаги алоқаларни турли йўналишларда айниқса савдо -иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда парламентлар ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда Буғолий яқинда Шероз шаҳридаги Шоҳчероғда содир бўлган террор воқеаси ва бегуноҳ одамларнинг нишонга олинишини қоралади.

Жазоир парламенти спикери ҳам сионистик режимнинг ислом оламининг кўплаб инқироз ва муаммолардаги бузғунчи ролига тўхталиб ўз мамлакати Фаластин халқининг адолатли ҳуқуқларини амалга оширишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ёрлиқ