август 24, 2023 10:14 Asia/Tashkent
  • Эрон мустақил ва иттифоқчи давлатлар билан ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр
    Эрон мустақил ва иттифоқчи давлатлар билан ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр

Эрон Мудофаа ва Қуролли Кучларини қўллаб-қувватлаш вазири Ислом Республикаси мустақил ва унга қўшилган давлатлар билан ҳарбий ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири генерал Муҳаммадризо Аштиёний ҳарбий амалдорлар билан учрашувда шундай деди:Эрон ҳеч қандай халқаро чекловларсиз ҳарбий ва мудофаа соҳасида мустақил ва иттифоқчи давлатлар билан ҳамкорлик қилиши ва ўзаро муносабатда бўлиши мумкин.

Эрон Мудофаа вазири ушбу муассаса фаолиятининг турли соҳаларига тўхталиб, қўшимча қилди:Эрон Мудофаа вазирлиги ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги майдонларда қуролли кучлар учун зарур бўлган барча турдаги техника ва қуролларни, барча турдаги баллистик ва қанотли ракеталарни, барча турдаги дронлар, сув усти ва сув ости кемалари, кибертехника воситалари, мудофаа, электрон уруш ва ўқ-дорилар ва қуролларни ақллилаштириш ясаш, шунингдек, маҳаллий билим ва технологияларга таянган ҳолда сунъий интеллектга, шунингдек, когнитив ва биологик соҳаларга эътибор беради.

Амир Аштиёний шундай деди:Бугунги кунда Эрон Ислом Республикаси мудофаа саноатининг қурол-яроғ ва жиҳозлари жанг саҳналарида, хусусан, терроризмга қарши курашда ўзининг ҳал қилувчи ва самарали ролини исботлади ва бу ҳақиқатни кўриб, кўплаб давлатлар Исломий Эрон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан мудофаа соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқда.

Эрон Мудофаа вазири бугунги дунёда кўп томонлама муносабатларга урғу бериб, шундай деди:Дунёдаги ҳозирги инқироз ва можаролар илдизининг муҳим қисми қудратли давлатларнинг интервенцион ёндашуви ва бошқа мамлакатларнинг хавфсизлик масалаларини менсимаслик билан боғлиқ; Шубҳасиз, бир қутбли тизим билан курашиш йўлларидан бири кўп томонлама ёндашувларни кучайтиришдир.

Ёрлиқ