август 24, 2023 11:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти  БРИКС саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африканинг Претория шаҳрига етиб борди
    Эрон Ислом Республикаси Президенти  БРИКС саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африканинг Претория шаҳрига етиб борди

Эрон Ислом Республикаси Президенти БРИКСнинг 15-саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африка Республикасининг Претория шаҳрига келди.

Бразилия, Россия, Хитой ва Ҳиндистонни ўз ичига олган дунёнинг тўртта ривожланаётган иқтисодий кучлари ҳамкорлигида БРИКС гуруҳини яратиш режаси 1990-йилларнинг ўрталарида Америка бир томонламалиги авжига чиққан пайтда шаклланган эди.

“БРИC Гуруҳи” расман 2009-йил 16-июнда ташкил этилган бўлиб, 2010-йил 21-сентабрда Жанубий Африканинг қўшилиши билан бу давлат қўшилганидан кейин унинг номи “БРИC”дан “БРИКС”га ўзгартирилди.

Бу гуруҳдаги энг муҳим кўрсаткич иқтисодий, молиявий ва пул-кредит функциялари, шунингдек, унинг аъзоларининг трансминтақавий кўлами ва глобаллиги ва "ривожланаётган иқтисодий кучлар" гуруҳи сифатида танилган таъсиридир.

Эрон Президенти Саййид Иброҳим Раисий Жанубий Африка мезбонлик қилган БРИКСнинг 15-саммитида иштирок этиш учун бугун (пайшанба) Преторияга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Эрон президенти БРИКСнинг 15-саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафосанинг расмий таклифига биноан Жанубий Африкага борган.

Ушбу сафар давомида Эрон Президент 70 та давлат раҳбарлари таклиф этилган “БРИКС плюс” йиғилишида иштирок этиш ва нутқ сўзлашдан ташқари, ҳозирги давлат раҳбарлари гуруҳи билан ҳам учрашиб, суҳбатлар ўтказади.

Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ва Эрон президенти девонининг сиёсий муовини Муҳаммад Жамшидий Раисининг ушбу сафардаги ҳамроҳларидир.

Ёрлиқ