Эрон миллий музейида Франсия ва Англиядан қайтариб олинган тарихий ашёлар кўргазмаси бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i87396-Эрон_миллий_музейида_Франсия_ва_Англиядан_қайтариб_олинган_тарихий_ашёлар_кўргазмаси_бўлди
Англия ва Франсиядан қайтариб олинган тарихий асарлар тўплами Эрон миллий музейида намойиш этилди.
(last modified 2023-08-28T06:28:58+00:00 )
август 27, 2023 22:42 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий музейида Франсия ва Англиядан қайтариб олинган тарихий ашёлар кўргазмаси бўлди
    Эрон миллий музейида Франсия ва Англиядан қайтариб олинган тарихий ашёлар кўргазмаси бўлди

Англия ва Франсиядан қайтариб олинган тарихий асарлар тўплами Эрон миллий музейида намойиш этилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу кўргазма “Қайтган маданий-тарихий обьектлар тўплами:Эроннинг 13-ҳукуматида маданий дипломатия ютуқлари” номли кўргазма эртага, душанбадан бошлаб Эрон Миллий музейида бўлиб ўтади.

Ушбу кўргазмада сўнгги икки йил ичида мамлакатга қайтарилган Франция ва Англиядан репатриация қилинган коллексиялар мавжуд.

Эронга қайтарилган 30 та тарихий ва маданий объектлар, жумладан, Англиядан қайтган сосонийлар даври петроглифлари ҳам бор эди. Бундан ташқари, тахминан бир йил аввал Франсиядан 29 та объект қайтарилган ва бу асарлар беш минг йил аввалги даврлардан ислом давригача  тўғри келади.

Ушбу кўргазма 2023 йил сентябр ойининг охиригача Эрон миллий музейида Ислом даври музейининг вақтинчалик кўргазмалари жойида бўлиб ўтади.