Ўзбекистон ТИВ раҳбари эронлик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди
(last modified Tue, 29 Aug 2023 05:38:46 GMT )
август 29, 2023 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари эронлик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари эронлик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди

Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари вебинар суҳбатлари чоғида икки давлат ўртасидаги муносбатларни кўриб чиқиб, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига /ЭКО/ га аъзо давлатлар саммитини жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистонда ўтказиш масаласини муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов вебинар чоғида икки давлат ўртасидаги  иқтисодий ҳамкорликни ўтказишга оид муносабатларни кўриб чиқиб мазкур ташкилотнинг жорий йил ноябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган саммити юзасидан фикр алмашдилар.

Вебинарда Ўзбеккистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиённи Ўзбекистонга ташриф буюришини таклиф қилди.

Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбларари онлайн суҳбатлари чоғида икки давлат президентлари келишувларини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси ҳужжатини ҳам имзоладилар.

Хабарга асосан жорий йилнинг июн ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Теҳронга сафари чоғида икки давлат расимйлари ўртасида ҳакорликка оид бир қанча ҳужжатлар жумладан иқтисодий соҳалардаги ҳужжатлар имзоланганди.