август 30, 2023 09:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Испания ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида урғу беришди
    Эрон ва Испания ташқи ишлар вазирларининг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида урғу беришди

Эрон ва Испания ташқи ишлар вазирлари икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор қаратдилар.

Ташқи ишлар вазирлигининг Ахборот ва матбуот котиби Бош бошқармаси маьлумотларига кўра, Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануел Албарес сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён билан телефон орқали суҳбатда энг муҳим икки томонлама масалаларни муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Амир Абдуллаҳиён яқинда Испанияда бўлиб ўтган парламент сайловларига тўхталиб, Эрон ва Испания ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш муҳимлигини таькидлади.

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳам Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик жараёнини муҳокама қилиб, Испаниянинг Европа Иттифоқига раислик қилганини эслатди.

Албарес, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ва Испания ўртасидаги тарихий алоқаларга тўхталиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайишини олқишлади.

Испания ташқи ишлар вазири Испания ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик соҳаларини эслатиб, ўз мамлакати икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканини таькидлади.

Эрон ва Испания ўртасидаги консуллик ҳамкорлигининг сўнгги ҳолатини ўрганиш икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги телефон суҳбатида кўтарилган бошқа масалалардан бири сифатида эълон қилинди.

Ёрлиқ