Вилоятий: минтақада АҚШга ўрин йўқ
Эрон ислом жумҳурияти тузуми салоҳиятини ташхислаш марказининг стратегик ўрганишлар бўлинмаси раиси минтақада АҚШга жой йўқ ва АҚШ минтақадан чиқиб кетиши керак деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон тузуми салоҳиятини ташхислаш марказининг стратегик ўрганишлар бўлинмаси раиси Али Акбар Вилоятий Франциянинг собиқ мудофаа вазири Эло Морен, Ироқ парламенти раисининг биринчи муовини Шайх Ҳумом Боқир Ҳамудий ва Ливан Ҳизбуллоҳи сиёсий кенгаши раиси Сайид Иброҳим Ассайидлар билан Теҳронда учрашганида Ироқ, Афғонистон ва Сурияда АҚШни сабабсиз ҳузурига ишора қилар экан, АҚШ қудрати тобора камайиб заифланмоқда деб айтди. Вилоятий шунингдек иккинчи жаҳон урушидан кейин Англия ҳарбий кучларини минтақадан чиқиб кетишгани дек, АҚШ ҳам дунёда руй бераётган воқеа ҳодисалар ҳақиқтларини тан олиши керак деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида АҚШ абзаллари ва қурол- яроқлари билан Яман халқини қону тўпроқққа белантираётган Ол Сауд режими ИШИД террорчилик гуруҳини ҳам таъсис этди деб аниқлик киритди.