Раисий ва Пашиняннинг Ереван-Боку таранглиги ҳақидаги телефон суҳбати бўлиб ўтди
(last modified Sat, 09 Sep 2023 12:55:19 GMT )
сентябр 09, 2023 17:55 Asia/Tashkent
  • Раисий ва Пашиняннинг Ереван-Боку таранглиги ҳақидаги телефон суҳбати бўлиб ўтди
    Раисий ва Пашиняннинг Ереван-Боку таранглиги ҳақидаги телефон суҳбати бўлиб ўтди

Эрон Ислом Республикаси Президенти ва Арманистон Бош вазири ўртасида охирги пайтларда Ереван ва Боку ўртасидаги таранглик ҳақида телефон орқали мулоқот бўлди.

2020 йилда Тоғли Қорабоғ ҳудудида Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 44 кун давом этган урушдан сўнг, икки давлат Россия воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади. Шундан сўнг бу минтақанинг айрим қисмлари Озарбайжон Республикасига топширилган, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим имзоланганига қарамай, икки давлат ўртасидаги муносабатларда кескинлик ҳамон ҳукм сурмоқда ва томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда қайта-қайта айбламоқда.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян бугун (шанба) Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий билан телефон орқали мулоқот қилиб, кескинликни пасайтириш учун Озарбайжон Республикаси Президенти билан зудлик билан суҳбатлашиш истагини билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ушбу телефон суҳбатида минтақадаги вазият, хусусан, Тоғли Қорабоғ минтақасида Лочин ўтиш жойининг тўсиб қўйилгани сабабли гуманитар инқирознинг кучайиши, Озарбайжон кучларининг ушбу минтақа атрофида тўпланиши ва икки давлат чегарасида кескинликнинг кучайиши муҳокама қилинди.

Пашинян 2022 йил 6 октябрда Прага ва 2023 йил 14 майда Брюссел келишувларига содиқлигини яна бир бор эълон қилар экан, муаммоларни дипломатик усуллар ва конструктив муҳитда ҳал қилишга урғу берди.

Арманистон бош вазири ҳам кескинликни пасайтириш мақсадида Озарбайжон президенти билан зудлик билан музокаралар ўтказиш истагини билдирди.

Ушбу телефон мулоқотида Арманистон ва Эрон ўртасидаги муносабатлар доирасидаги икки томонлама кун тартибига тегишли масалалар ҳам муҳокама қилинди.