Эрон ғарбида террорчилик гуруҳи қўлга олинди
Эрон ғарбидаги Курдистон вилоятидаги Байт ал-Мақдис корпуси қўмондони ушбу вилоятда террорчи гуруҳларга мансуб 12 киши ҳибсга олинганини маьлум қилди.
Курдистон вилоятининг Байтул-Мақдс корпуси қўмондони бригада генерали Омонуллоҳ Ғастасбий Тасним ахборот агентлигига берган интервюсида Курдистондаги террорчи гуруҳларга алоқадор унсурлар қўлга олинганини эьлон қилди ва шундай деди:Шанба куни эрталаб Мариванда инқилобга қарши гуруҳдан 2 кишининг шахси аниқланиб, ҳибсга олинган.
Генерал Ғастасбий қўшимча қилди:Курдистон вилоятининг маркази Санандажда ҳам Курдистон Инқилобий Гвардияси Разведка Ташкилоти хавфсизлик кучлари томонидан олиб борилган разведка тадбирлари билан террорчи гуруҳларга мансуб 7 киши аниқланиб ҳибсга олинди.
Курдистон вилоятининг Байт ал-Мақдис армияси қўмондони ҳам Дивандарада 3 нафар аксилинқилобчи қўлга олинганини маьлум қилди:Вилоятда инқилобга қарши гуруҳларнинг 12 агенти хавфсизлик кучларининг разведкаси томонидан ҳибсга олинган.