Форс тили Эрон ва Қозоғистоннинг маданий туташ жойидир
Қозоғистоннинг Форобий университети профессори турли даврларда сиёсий чегаралар ўзгарганига қарамай, қозоқлар ва эронликларнинг аждодларининг тарихий яқинлиги туфайли икки давлат ўртасида кўплаб маданий ва мифологик ўхшашликлар мавжудлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг Форобий номидаги университети Шарқшунослик факультети академик жамоаси аъзоси Ғалия Қанбарбекова Эрон шеърияти ва адабиётининг аҳамияти ҳақида шундай деди:Илоҳий ишқ, Ватанга муҳаббат, инсониятга муҳаббат бу юрт шеърияти ва адабиётида ҳамиша турли ҳикоятлар шаклида ифодаланиб, турли мамлакатлар халқлари ҳаётида юксак ўрин топа олган.
Университет профессори “Шоҳнома”нинг тарихий аҳамиятига тўхталиб, шундай деди:Бу китобнинг ўрта асрларда “умумий Ўрта Осиё туркий” тилига таржима қилиниши ўзбек ва қозоқ шоирларини “Шоҳнома” ҳикояларини бошқача тарзда қайта ҳикоя қилишга уринишларига сабаб бўлди.
Қанбарбекова “Шоҳнома”да Эрон ва Турон урушларини назарда тутган ҳолда шундай дейди:Тахминларга кўра, Турон Ўрта Осиёдаги турклар юртига ишора қилади ва "Шоҳнома" ҳикоясининг бир қисми шу минтақада содир бўлган.
Қозоғистоннинг Форобий университети профессори шундай деди:19 асрдан бошлаб қозоқ шоирлари, файласуфлари ва мутафаккирлари ўз асарларида Саъдий Гулистони , Фирдавсийнинг “Шоҳнома”, Ҳофизнинг Дивони ва Мавлувийни тилга олиб, уларнинг асарларини таржима қилганлар.
Қанбарбекова Умар Хайёмни Қозоғистон халқи орасида энг машҳур эрон шоири деб ҳисоблади ва бу машҳурлик сабабини Хайём тўртликларининг тиниқ ва қисқалиги билан боғлаган.