Эрон АҚШнинг Баҳрайн, Қатар ва БААдаги базаларига ракета ҳужуми уюштирди
-
Эрон АҚШнинг Баҳрайн, Қатар ва БААдаги базаларига ракета ҳужуми уюштирди
Араб ОАВлари Эроннинг Баҳрайн, Қатар ва БААдаги АҚШ базаларига ракета ҳужуми уюштирганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигига кўра, Араб ОАВлари Эроннинг Баҳрайн, Қатар ва БААдаги АҚШ базаларига ракета ҳужуми уюштирганини хабар қилди. АҚШ ва сионистик режимнинг Эрон Ислом республикасига қарши қўшма жиноий тажовузидан сўнг, босиб олинган Фатастин ҳудудлари ва Форс кўрфазидаги араб мамлакатларидаги АҚШ ҳарбий базаларига қарши Эроннинг ракета зарбаларининг янги тўлқини бошланди. ОАВ манбалари дастлаб Баҳрайннинг Жуфайр ҳудудидаги АҚШ ҳарбий-денгиз базаси нишонга олинганини эълон қилди. Манама АҚШнинг 5-чи флотининг хизмат кўрсатиш маркази ракета ҳужумига учраганини маълум қилди.
Ал-Жазира ахборот тармоғи ҳам Қувайтда бир неча портлашлар эшитилганини хабар қилди. Баъзи манбалар Қувайт шимоли -ғарбидаги Али Ассалом ҳаво базаси нишонга олинганини ҳам эълон қилди. Ройтерз ҳам БАА пойтахти Абу-Дабида кучли портлаш содир бўлганини тасдиқлади ва баъзи манбалар мамлакатдаги Аж-Жафра ҳаво базаси нишонга олинганини эълон қилди. ОАВ манбалари шунингдек, Қатардаги Ал-Удейд ҳаво базаси нишонга олингани ҳақида хабар тарқатди.