Эрон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
(last modified Wed, 20 Sep 2023 16:17:30 GMT )
сентябр 20, 2023 21:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасида нефт-кимё соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Эрон миллий нефт-кимё компаниялари ва "Узкимё Саноьат" ўртасида икки давлат ўртасидаги нефт-кимё соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шу ҳафта якшанба куни бошланган 17-Иранпласт халқаро кўргазмаси тўрт кундан сўнг бугун (чоршанба) якунланади.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон нефт вазири ўринбосари, нефт-кимё миллий компанияси бош директори Мортезо Шоҳмирзай ва Ўзбекистон “Узкимё Саноьат” компанияси директорлар кенгаши раиси ўринбосари Кожиков Александрович 17-Иранпласт Интернатионал халқаро кўргазмасининг 4-куни доирасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Эрон Нефт вазирлигининг маьлум қилишича, ушбу меморандум икки давлат президентларининг келишуви асосида имзоланган бўлиб, қўшма ҳамкорлик соҳаларини якунлаш ва ҳамкорлик қилиш тартибини ўрганиш меморандум қоидаларидан биридир.