сентябр 21, 2023 18:53 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Нью-йоркда Миср ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан учрашди
    Эрон ТИВ раҳбари Нью-йоркда Миср ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан учрашди

Эрон Ислом Республикасининг Қоҳира шаҳридаги манфаатларни ҳимоя қилиш идораси раиси Эрон ва Миср ТИВ раҳбарларининг учрашуви бирдамлик ва яқинликни мустаҳкамлаш жиҳатида муҳим одим ҳисобланади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдулоҳиён Миср ТИВ раҳбари  Самоҳ Шукрий  Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги учрашувида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил ижобий ва самарали мулоқот ўтказдилар.

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Миср ташқи ишлар вазири Самоҳ Шукрий  учрашувида, Эрон ва Миср ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларнинг мустаҳкамлаши нафақат икки давлат манфаатларини таъминлаши балки минтақавий жиҳатдан ҳам ижобий самаралар беришини таъкидланди.

Эрон ТИВ раҳари ҳам “X”  ижтимоий саҳифаида ушбу учрашув ҳақида хабар бериб, Эрон манфаатлари ҳимоячиси идораси раиси Муҳаммадҳусейн Султонифард Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Эрон ва Миср ТИВ раҳбарлари ўртиасидаги учрашув ҳақида маълум қилди.

Абдуллоҳиён ва Шукрийнинг Нью-йоркдаги учрашуви Эрон Ислом Республикасининг минтақада бирдамлик ва яқинликни кучайтиришга қаратилган қўшничилик ва минтақавий сиёсатни амалга ошириш йўлидаги муҳим одимдир.

Бундан ташқари Нью-йоркда Эрон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари ҳам мулоқот қилдилар.

Учрашувда Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Файсал бин Фарҳон эронлик ҳамкасби Амир Абдулоҳиённи Риёзга ташриф буюрига таклиф қилди.

Ёрлиқ