ноябр 07, 2023 13:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Миср ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди
    Эрон ва Миср ташқи ишлар вазирлари Фаластиндаги ўзгаришлар ҳақида фикр алмашди

Эрон Ислом Республикаси ва Миср ташқи ишлар вазирлари телефон орқали суҳбатда Фаластиндаги мавжуд воқеаларни муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён душанба куни кечқурунги суҳбатда Эрон ва Мисрнинг икки муҳим исломий давлат сифатидаги позицияси, икки давлат ўртасида Фаластиндаги мавжуд инқироз ва сионистик режимнинг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги тинч аҳолига қарши шафқатсиз ҳужумларини тугатиш йўллари бўйича маслаҳатлашувларнинг давом этиши муҳим деб ҳисоблади.

Шунингдек, у Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган ислом давлатлари раҳбарларининг учрашуви муҳимлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Қоҳира ўртасидаги қўшма маслаҳатлашувларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Амир Абдуллаҳиён Эрон Ислом Республикаси Қизил ярим ой жамиятининг Миср орқали Ғазога гуманитар ёрдам жўнатишга тайёрлигини таъкидлади.

Миср ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри ушбу телефон суҳбатида Мисрнинг Ғазо аҳолисига халқаро гуманитар ёрдам етказиш бўйича чора-тадбирларини тушунтирар экан, араб ва ислом давлатлари ҳамда Эрон Ислом Республикасининг бу борадаги позицияси ва саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. 

Самеҳ Шукри, шунингдек, Ғазода урушни тўхтатиш ва ўт очишни тўхтатиш ва унинг халқига гуманитар ёрдам жўнатиш учун икки томонлама ва кўп томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга урғу берди.

Ёрлиқ