сентябр 24, 2023 09:55 Asia/Tashkent

Эрон ташқи ишлар вазири Ню-Ёркка ташрифининг олтинчи куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан учрашиб, муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён шанба куни Ню-Ёркда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасидаги қизғин дипломатик маслаҳатлашувлардан сўнг учрашиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

Бу Теҳрон ва Ар-Риёд муносабатлари тикланганидан кейин Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирларининг тўртинчи учрашувидир.

Эрон ва Саудия Арабистони, Ироқ ва Уммон мезбонлик қилган икки йиллик музокаралар ва мулоқотлардан сўнг, 2023 йил 10 мартда ва Пекинда икки давлат миллий хавфсизлик муассасалари расмийлари ўртасидаги бир неча кунлик учрашув ва музокаралардан сўнг,  Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишув баёноти ҳақида маьлум қилди

Икки давлат 2016-йилдан буён дипломатик муносабатларни узган эди.

Ёрлиқ