Ирвоний: Сурия инқирозининг ечими сиёсий воситалардадир
Эроннинг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амир Саид Ирваний шундай деди:Теҳроннинг фикрича, Сурия инқирозининг асосий ечими сиёсий йўлларда, чунки ҳарбий ҳаракатлар вазиятни янада мураккаблаштиради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Амир Саид Ирвоний чоршанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг “Ғарбий Осиёдаги вазият: Сурия” мавзусидаги йиғилишида Суриядаги сиёсий жараённи илгари суриш учун самарали механизм сифатида Конституциявий қўмита йиғилишларини қайта бошлаш муҳимлигини таъкидлаб, умид билдирди:Қўмита мажлисини ўтказиш жойи билан боғлиқ низолар тезкорлик билан ҳал этилиши ва унинг ишини давом эттириши лозим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги роли қўллаб-қувватланиши ва барча жараёнлар ушбу давлатнинг раҳбарлиги ва эгалигида бўлиши кераклигини таъкидлаб, у шундай деди:Афсуски, 12 йиллик Сурия инқирозидан кейин ҳам бу мамлакатда фаол террорчи гуруҳлар мавжудлигини кўрамиз; Бу Террористик гуруҳлар Сурия ва қўшни давлатлар хавфсизлигига жиддий таҳдиддир.
Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий вакили давом этди:Сурияга қўшни давлатларнинг хавфсизлик борасидаги қонуний ташвишларини эътироф этган ҳолда, терроризмга қарши кураш Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш учун баҳона сифатида ишлатилмаслигини таъкидлаш зарур. Айни пайтда Сурия ичида хорижий ҳарбий кучларнинг ноқонуний мавжудлиги бу давлат ва минтақадаги беқарорликни янада кучайтирди.
Ирвоний, шунингдек, Сионистик режимнинг Сурия ҳудудига тўхтовсиз ҳужумларини кескин қоралади ва қўшимча қилди:Сионистик режимнинг бундай босқинларни амалга оширишдан мақсади халқаро ҳамжамият эътиборини Фаластин халқига қарши ҳар куни содир этаётган даҳшатли жиноятлардан чалғитишдир.
Эроннинг БМТдаги элчиси шундай деди:Эрон Ислом Республикаси қочқинларнинг Сурияга тез ва хавфсиз қайтишини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзининг принсипиал позициясини яна бир бор тасдиқлайди.
Охирида Ирвоний таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси Суриянинг дипломатик алоқаларидаги сўнгги пайтларда минтақавий жабҳаларда ва халқаро майдонда рўй берган ижобий ўзгаришларни олқишлайди ва тўлиқ қўллаб-қувватлайди.