октябр 01, 2023 20:33 Asia/Tashkent
  • Алиакбар Аҳмадиён: минтақа геополитикасидаги ҳар қандай ўзгариш беқарорлик ва инқирознинг кучайишига олиб келади
    Алиакбар Аҳмадиён: минтақа геополитикасидаги ҳар қандай ўзгариш беқарорлик ва инқирознинг кучайишига олиб келади

Эрон Ислом респубилкаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби минтақа геосиёсатидаги ҳар қандай ўзгариш беқарорлик ва инқирознинг янада кучайишига замин яратади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Алиакбар Аҳмадиён Арманистон Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григориян билан учрашганида Кавказ минтақасидаги сўнги ўзгаришлар ва барча томонларнинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш учун саъй-ҳаракатлари зарурлигига тўхталиб, минтақанинг геополитикасидаги ҳар қандай ўзгариш беқарорлик ва инқирознинг кучайишига сабаб бўлади де қўшимча қилди.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг Эрон Миллий Хавфсизлик Олий кенгашидаги вакили бўлган Алиакбар  Аҳмадиён шунингдек Эроннинг қўшнилар билан ҳамкорлик ва муносбаталарини ривожлантириш, ҳар қандай кескинлик ва зиддиятлардан холи минтақа яратиш борасидаги принсипиал ва ўзгармас сиёсатини тушунтириб, минтақа давлатлари ўртасидаги очиқ ва конструктив мулоқотларр хавфсизлик, мутаносиб ривожланиш ҳамда минтақа халқлари фаровонлиги ва тинчлиги учун асос бўлади деб изоҳлади.

Алиакбар Аҳмадиён бу учрашувда Эрон ва Арманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва алоқаларга ишора қилиб қўшма савдо алмашинувларни ошириш зарурлигини таъкидлади ва Теҳрон барча соҳалардаги алоқалар даражасини яхшилашга тайёрлигини маълум қилди.

Армен Григорян ҳам Ереван ва Теҳрон ҳукуматлари ўртасидаги узоқ йиллик муносбаталарга ишора қилиб, Арманистон Эрн Ислом республикаси билан алоқларни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Арманистон республикаси Милдий хавфсизлик кенгаши котиби Эроннинг Кавказ минтақасида тинчлик ва барқаррликни ўрнатишдаги самарали ролини таъкидлаб Эроннинг бу соҳадаги ролини давом эттиришга чақирди.

Эслатиб ўтамиз Арманистон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби бугун бу мамлакат делегацияси бошчилигида Эрон Миллий Хавфсизлик олий кенгаши котиби ва бошқа юқори мартабали масъуллар билан мулоқот қилиш мақсадида Теҳронга келганди.

Ёрлиқ