Ардабилда ЭКО аъзо давлатлар туризм вазирларининг бешинчи йиғилиши бошланди
Ардабилда (Ерон шимоли-ғарбида) Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ЕКО) аъзо давлатлар туризм вазирларининг бешинчи йиғилиши бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арбил 2023 тадбири доирасида ЭКО Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг туризм вазирлари кеча (чоршанба) Ардабилга етиб келди. Ушбу йиғилиш бугун ЭКО Бош котиби, аъзо давлатлар туризм вазирлари ҳамда бир гуруҳ миллий ва вилоят расмийлари иштирокида бошланди.
Шу билан бирга, ЭКО аъзо давлатларининг туризм бўйича катта экспертлари аъзолар томонидан таклиф этилган турли масалалар ва мавзуларни кўриб чиқдилар.
Озарбайжон Республикасининг Шуша шаҳрини 2026 йилда экотуризм пойтахти этиб сайлаш, туризм салоҳиятини, жумладан, иссиқ ва минерал сувларни ҳисобга олган ҳолда туризмни ривожлантириш ечимларини экспертизадан ўтказиш ва аъзолар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, шу жумладан визани бекор қилиш кеча бўлиб ўтган ЭКО катта экспертлари йиғилишида кўтарилган энг муҳим масалалардан бири бўлди.
Кеча кечқурун Шайх Сафиуддин Ардабилий тарихий мажмуасида аъзо давлатлар иқтисодий фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтди ва хўжалик фаоллари ихтисослаштирилган жадваллар шаклида ҳамкасблари билан маслаҳатлашдилар.