Ханчжоудаги Осиё ўйинларида эронлик эркин курашчилар ёрқин натижалар кўрсатди
Эроннинг эркин кураш миллий терма жамоаси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида 3 та олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 125 кг вазн тоифасидаги эркин кураш бўйича осиёлик баҳсларда Амир Ҳоссеин Зоре бугун (шанба) финал учрашувида мўғулистонлик рақибини 7:0 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди.
Зоренинг олтин медали Эрон спорт карвонининг Ханчжоудаги Осиё ўйинларидаги 13-олтин медали бўлди.
Ҳасан Яздоний Осиё ўйинларининг эркин кураш бўйича 86 кг вазндаги финалида ҳам ҳиндистонлик Дипак Пунияга қарши ўтказилган баҳсда 10:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медал соҳибига айланди. Шунингдек, 74 кг вазн тоифасида Юнес Амани рақиблари устидан ғалаба қозонди ва медални қўлга киритди. Мужтаби Глеж ҳам 97 кг вазн тоифасидаги финалда россиялик курашчи ва Баҳрайнлик жаҳон чемпионига қарши баҳс олиб бориб, 6:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди.
Бугун (шанба) Эрон миллий шахматчилари Жанубий Кореяни мағлуб этиб, Осиё ва жаҳон кучлари устидан ғалаба қозонишди ва Осиё ўйинларида Эрон шахмат тарихидаги илк олтин медални қўлга киритишди.