Эрон Ханчжоудаги Осиё ўйинларида еттинчи ўринни эгаллади
Ханчжоуда бўлиб ўтаётган 19-Осиё ўйинлари якунига кўра, Эрон жамоаси 54 та ранг-баранг медални қўлга киритиб, медаллар жадвалида еттинчи, Ўзбекистон эса бушинчи ўринни банд этди
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон делегацияси Ханчжоу шаҳрида ўтказилган 19-Осиё ўйинларида 13 та олтин, 21 та кумуш ва 20 та бронза ҳамда жами 54 та медаль билан еттинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 22 тага, бронза медаллар сони 31 тага етди, кумуш медаллар сони 18 тага етди. Ўзбекистон жами 71 та медал билан умумий рейтингда 5-ўринни эгаллаб турибди.
Биринчи ва олтинчи ўринларда Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Хитой Тайпейи давлатлари жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон сўнгги ўйинларда олтинчи ўринда эди. 2018 йилда Эроннинг Жакарна ўйинларида 20 та олтин, 20 та кумуш ва 22 та бронза медалини қўлга киритди, натижада Эроннинг Индонезиядаги Осиё ўйинларидаги делегатсиясининг умумий медаллари сони 61 тага етди.