Эронлик ўқувчиларнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб Оллоҳу Акбар дея ҳайқирдилар
-
Эронлик ўқувчиларнинг Фаластин халқини қўллаб-қувватлаб Оллоҳу Акбар дея ҳайқирдилар
Фаластин қаршилик жабҳасининг янги ғалабалари ортидан бутун Исломий Эрон бўйлаб ўқувчилар бу заминнинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш учун такбир айтиб, Аллоҳу Акбар деб ҳайқирдилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Исломий Эроннинг турли бурчакларида мактаб ўқувчилари бугун (якшанба) эрталаб мактаб ҳовлиларида тўпланиб, Фаластин қаршилик фронтининг янги ғалабаларини нишонлашди.
Эрон ва Фаластин байроқларини кўтарган эронлик ўқувчилар “Аллоҳ Акбар”, “Исроилга ўлим”, “Америкага ўлим” деб ҳайқиришди.
Кеча кечаси Фаластин ва қаршилик жабҳасининг ғалабаларини қўллаб-қувватлаш учун Исломий Эрон халқи хурсандчилик билан байрам қилиб, Эрон, Фаластин ва қаршилик гуруҳлари байроқларини осмонга кўтариб ҳилпиратишди.