октябр 09, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: Ғарб ҳукуматлари Фаластин халқига қарши психологик уруш ва оғир пропагандалардан фойдаланмоқда
    Носир Канъоний: Ғарб ҳукуматлари Фаластин халқига қарши психологик уруш ва оғир пропагандалардан фойдаланмоқда

Эрон ТИВ матбуот котиби, ўз сўзларида Ҳамас қаршилик кучларининг сионистик режимга қарши Ал-Ақсо бўрони операциясига билдирган муносабатида, Ғарб ва АҚШ ҳукуматлари Фаластин халқига қарши психологик ва оғир пропагандани қўллашда давом этмоқда деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниячсининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом републикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний бугун матбуот анжуманида, Фаластин халқига қарши кундалик жиноятларни қўллаб-қувватлаган баъзи аниқ томонлар бугунги кунда Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини юқотишдан қатъий назар золим ва мазлумнинг ўрнини ўзгартиришга золим ортида туришга униринмоқда деб таъкидлади.

Канъоний шунингдек Эрон ҳар доим Фаластин масаласида аниқ, тўғри ва қатъий позицияга эга эканлигини таъкидлаб, бу босқичда дунёнинг муҳим сондаги давлатларининг айниқса исломий давлатларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлагангга шоҳид бўлдик деб қўшимча қилди.

У Эрон ТИВ раҳбарининг ўзининг айрим ҳамкасблари, жумладан Ироқ ташқи ишлар вазири билан сўнгги мулоқотида Фаластиндаги хавфсизлик вазиятини кўрб чиқиш учун ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишни таклиф қилинганини хабар қилди.

Носир Канъоний Эроннинг Саудия Арабистони билан иқтисодий ҳамкорлиги ҳақида ҳам гапириб, биз икки томон ўртасидаги янги муносабатларнинг дастлабки босқичида турибмиз ва ишбилармонлик соҳасида ҳамкорлик масаласи домио кўриб чиқилмоқда деб эълон қилди.

Эрон пресс мухбирининг саволига жавоб берган Канъоинй, Эрон ва Озарбойжон республикаси ўртасисдаги қўшма ҳарбий ва мудофаа ҳамкорлиги ва конструктив учрашувлар доирасида томонлар Каспий денгизида қўшма машғулотлар ўтказади деб баён этди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикаси президентининг махсус ёрдамчисининг Эронга ташрифига тўхталиб, турли сиёсий масалалар ва Кавказдаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди ва бу воқеалар  юзасидан яхши маслаҳатлашувлар ҳам ўтказилди деб изоҳлади.

Канъоний бу матбуот анжуманида Эрон ҳукумати Озарбойжон республикаси ва Арманистонга бу борада рдам беришга тайёр деб маълум қилди.

Ёрлиқ