Ислом инқилоби олий раҳнамоси: Сионистик режим тузатиб бўлмас мағлубиятга учради
(last modified Tue, 10 Oct 2023 09:16:15 GMT )
октябр 10, 2023 14:16 Asia/Tashkent

Ислом инқилоби олий раҳбари шундай деди:Босқинчи сионист режим ҳам ҳарбий, ҳам разведка жиҳатидан тузатиб бўлмас мағлубиятга учради.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун (сешанба) Имом Али зобитлар университети (а.с.)да қуролли кучлар офицерлик олийгоҳлари талабаларининг қўшма битирув маросимида шундай таъкидладилар: 7 октябрь куни қаршилик гуруҳлари ҳужумида босқинчи сионист режим ҳам ҳарбий, ҳам разведка жиҳатидан тузатиб бўлмас мағлубиятга учради.

У  киши қўшимча қилдилар:Зулм ва жиноят чегарадан ошиб кетганда, йиртқичлик кайфияти хаддан ошганда, тўфонни кутиш керак; Фаластинликларнинг жасур ва айни пайтда фидокорона ҳаракати йиллар давомида давом этиб келаётган ва сўнгги ойларда шиддати ортиб бораётган ғаразкор душманнинг жиноятига жавоб бўлди ва бунинг айбдори ҳам босқинчи сионистик режимни бошқараётган амалдаги ҳукуматдир.

Оятуллоҳ Хоманаий айтдилар:Энди тарсаки еганидан кейин ёвуз ва золим душман ўзини мазлум кўрсатиш сиёсатини бошлаб, бошқалар унга ёрдам бермоқда. Истикбор дунёнинг оммавий ахборот воситалари унга ёрдам бермоқда, бу ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиш 100% ҳақиқатга зид ва ёлғондир. Чунки фаластинлик мужоҳидлар Ғазо қамалидан чиқиб, ундан қутулиб, сионистларнинг ҳарбий ва фуқаролик марказларига етиб бора олдилар.

У киши огоҳлантирдилар:Босқинчи сионистик режим ўзининг қўшалоқ зулмини давом эттириши учун жабрдийда қилиб кўрсатишни баҳона қилди, бу жабрдийда қилиб кўрсатиш ушбу жиноятни кўпайтириш учун баҳонадир.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси шундай дедилар:Фаластинлик мард ёшларнинг азми, фаластинлик фидокорларининг қатъияти сионистик режим жиноятлари билан мустаҳкамроқ бўлади. Кимлардир келиб, золим билан бирга ўтириб туриб, тили билан Фаластинда бир ўзига ўринни ярата оладиган кунлар ўтди.

Бу хабарнинг тафсилотлари Ислом инқилоби Олий Раҳбари девони ахборот базасидан олинганидан кейин кейинроқ эълон қилинади.