Ислом инқилоби олий раҳнамоси: 7 октябрь тўфони сионистик режимнинг тузатиб бўлмас мағлубиятидир
(last modified Tue, 10 Oct 2023 10:17:05 GMT )
октябр 10, 2023 15:17 Asia/Tashkent

Ислом инқилоби олий раҳнамоси таъкидладилар:Сионистик режимнинг “Ал-Ақсо тўфони” ҳужумида ҳарбий ва разведка нуқтаи назаридан муваффақиястизлиги тузатиб бўлмайдиган мағлубият ва ҳалокатли зилзила бўлиб, босқинчи режим ушбу ҳодисанинг ўзининг бошқарув тузилмаларига етқазган чуқур зарбаларини  ғарбликларнинг барча ёрдами билан ҳам тиклай олиши амри махол.

Эрон Ислом инқилоби олий раҳнамоси ва Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий сешанба куни қуролли кучларнинг офицерлик олий ўқув юртлари талабаларининг қўшма битирув маросимида Фаластин ёшлари ҳақидаги сўнгги достонда ционистик режимнинг “тузатиб бўлмас” муваффақияцизлигига ишора қилиб, шундай таъкидладилар:Бу вайронкор тўфоннинг сабаби босқинчи соҳта тузумнинг Фаластин халқига нисбатан давомли зулми ва жинояти эди ва бу режим ёлғон гапириш ва ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиш орқали Ғазога ҳужум қилиш ва унинг аҳолсини қирғин қилишдаги ўзининг мақлуқ ва девсифат юзини яширолмайди ва риторика билан фаластинлик ёшларнинг жасоратини ва уларнинг ақлли лойиҳасини фаластинлик бўлмаганлар зиммасига юклолмайди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси Фаластин ёшларининг жасур достонлари куни бўлмиш 7 октябрь шанба кунидан кейин сионистик режим аввалги сионистик режим эмаслигини таъкидладилар ва қўшимча қилдилар:Бу буюк мусибатнинг сабаби сионистларнинг ўз ҳаракатларидир; Негаки, шафқатсизлик ва йиртқичлик кайфияти хаддан ошганда “тўфон”ни кутишга тўғри келади.

У киши фаластинлик мужоҳидларнинг кўп йиллар давомида босқинчиларнинг жиноятларига жавоб бўлган мардона ва фидокорона ҳаракатларини санаб ўтди ва кейинги ойларда бунинг ортиб бораётганини таъкидладилар:Яқинда содир бўлган ишнинг айбдори мазлум Фаластин халқига қарши ҳар қандай жирканч чора кўришдан тортинмаган, босқинчи режимни бошқараётган амалдаги ҳукуматдир.

Оятуллоҳ Хоманаий босқинчи режимнинг ёвузлигига ишора қилиб, шундай деди:Замонавий тарихда ҳеч бир мусулмон халқи сионистик режим каби бир беҳаё ва шафқатсиз душманлигига дуч келмаган ва бу халқ каби босим, қамал ва камчиликка учрамаган. Қолаверса, Америка ва Англия ҳеч қандай шафқатсиз ҳукуматни, сохта сионистик ҳукумат чалик қўллаб-қувватламади.

У киши Фаластинлик эркак ва аёллар, болалар ва қарияларнинг ўлдирилиши, Ал-Ақсо масжидини таҳқирлаш, намозхонларни тепиш ва қуролли муҳожирлар томонидан Фаластин халқини ўлдиришни сионистик режим жиноятлари қаторига қўйди ва қўшимча қилдилар:Ғайратли ва бир неча минг йиллик Фаластин халқининг бу ваҳшийлик ва жиноятлар олдида “тўфон” кўтаришдан бошқа чораси қолдими?

Оятуллоҳ Хоманаий ёвуз тузумнинг зулм қилишга уринишлари ва дунёнинг мутакаббир матбуотининг бу масалани дунё жамоатчилик фикрига тортишда ёрдам беришига ишора қилиб, дедилар:Бу ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиш 100% ҳақиқатга зид ва ёлғондир ва ҳеч ким бу девсифат махлуқдан мазлум юзни ярата олмайди.

Эрон кучлари бош қўмондони шунингдек,  Имом Али (алайҳиссалом) зобитлари олийгоҳлари талабаларининг қўшма битирув маросимидаги нутқи аввалида қуролли кучларни хавфсизлик, номус ва миллий ўзликнинг пўлат қўрғони санаб ўтдилар ва қўшиб қўйдилар:Миллий хавфсизлик - бу мамлакат тараққиётига ҳисса қўшадиган барча муҳим дастурий таъминотнинг инфратузилмаси; Шундай қилиб, агар хавфсизлик бўлмаса, ҳеч нарса бўлмайди.