октябр 14, 2023 11:07 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари сионистларни Ғазода тинч аҳолига қарши жиноятларини дарҳол тўхтатиши хусусида огоҳлантирди
    Эрон ТИВ раҳбари сионистларни Ғазода тинч аҳолига қарши жиноятларини дарҳол тўхтатиши хусусида огоҳлантирди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён суриялик ҳамкасби Файсл Миқдод билан ўтказилган матбуот анжуманида, Ғазодаги тинч аҳолига қарш уруш қўзғатувчилари уруш жиноятларни кеч бўлмасдан тўхтатиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Фаластин ва Ғазо бўлгасидаги икки томонлама алоқплар  ва ўзгаришлар ҳақида Суриянинг юқори мартабали расмийлари билан мулоқот қилиш учун юқори мартабали делегация бошчилигида Дамашққа сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  кеча суриялик ҳамкасби Файсал Ал-Миқдод билан учрашиб суҳбатлашгагнидан кейин журналистлар гуруҳида ўтказилган маслаҳатлашувларни ҳам шарҳлаб берди.

У ўз сўзларида бир неча соат олдин Сурия президенти Башор Асад билан Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар, апартеид сионистик режимнинг ҳарбий жиноятлари ва  болалар қотили бўлган бу режим ҳақида муҳим музокаралар олиб бордик. Ҳамкасбим ва биродарим Файсал Миқдод билан ҳам яқиндан маслаҳатлашдик деб изоҳлади.

Эрон Ислом респбликаси ТИВ раҳбари  шунингдек қаршилик ўқидаги олдинги чизиқлардан бири сифатида Сурия ҳар доим Фаластин ўлкаси,аёллари ва болалари ва тинч аҳолиси ҳамда қаршилик ўқини қўллаб-қувватлашда асосий рол ўйнаган деб маълум қилди.

Мавжуд хабарарга асосан, ишғолчи сионистик режим жангариларининг бир қанча казармалари ва ҳарбий марказлари ҳамон Фаластин қаршилик гуруҳларии  назоратидир деб қўшимча қилди, Абдуллоҳиён.

Эроннинг ушбу юқори мартабали дипломати сўзларининг бошқа қисматида, бу ҳудудларда қаршилик кучлари билан тўқнаш  кела олмаган сионистик режим Ғазода оммавий қирғин тарзда тинч аҳоли, болалар ва аёлларни бомбардимон қилмоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ