октябр 16, 2023 10:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Ғазо бўлгасини оммавий қирғин қилиниши тўхтамаса барча томонлар можарога аралашишга тайёр
    Эрон ТИВ раҳбари: Ғазо бўлгасини оммавий қирғин қилиниши тўхтамаса барча томонлар можарога аралашишга тайёр

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ғазо бўлгасида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликлар ва уларни оммавий қирғин қишлар зудлик билан тўхтамаса минтақадаги барча томонларнинг бу можарога аралашиши мумкинлигини истисно қилмади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон  Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Ироқ, Ливан, Сурия ва Қатрага уюштирган сўнгги сафарларига ишора қилиб,  Фаластин қаршилик ҳаракати сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларига жавоб бериш учун зарур имконяитларга эга эканлигини, аммо Исроил режими  уруш майдонидаги ожизлиги сабаб бегуноҳ аёллар, болалар ва  тинч аҳолига ҳужум қилаётганини таъкидламоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари  Эрон ҳукумати Фаластин халқининг ҳуқуқлари ва  минтақа хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва сионистик режимнинг ҳарбий жиноятларини қоралаш мақсдида Ислом ҳамкорлик ташкилотнинг ТИВ раҳбарлари даражасидаги йиғилишида фаол қатнашади деб маълум қилди.

Минтақадаги вазият порохга ўхшайди, ҳар соатда катта портлаш содир бўлиши эҳтимоли бор ва назорат барча томонлар қўлидан чиқиб кетиши ҳам мумкин деб баён этди Амир Абдуллоҳиён.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида бу йиғиоишарда АҚШ томонини ҳам қулаган Исроил режимининг ёнида туриб , уруш  қўзғатувчи сионист режимга сиёсий, хавфсизлик, о ва ҳарбий қулашини бир тоомнлама ёрдамлар билан олдини олишга риниб,  қаршиилк ҳаракати ва бошқ а даватларини ўзини тийилишини ва урушни кенгайтирмасликка даъват этишининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Амир Абдуллоҳиён  бундан кейинги ҳар қандай оқибатлар ва минтақада қаршилик жабҳаларини очилиши эҳтимоли учун жавобгарлик бевосита АҚШ ва сионистик режим зиммасига юкланишга ишора қилди.

Ёрлиқ