октябр 16, 2023 14:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби Халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди: инсон ҳуқуқларига Фаластин ҳам кирадими?
    Эрон ТИВ матбуот котиби Халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди: инсон ҳуқуқларига Фаластин ҳам кирадими?

Эрон ТИВ матбуот котиби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни даъво қилган сиёсий мақсадларини босим орқали амалга ошираётанлар бугун Ғазо бўлгаси ва Фаластин халқига нисбатан зулмларни кўрмаганга олмоқда деб таъкидлади.

Эрон пресс ахборот агентлинининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот  котиби, Носир Канъоний  бугунги матбуот анжуманида, сўнги кунларда 1000 йилдан бери Фаластин ва Ғазода бўлган ғайратли халқнинг қаршилигига гувоҳ бўлдик. Шу кунларда сионистик режим жиноятларининг  70 йилдан ортиқ тарихи таркрорланмқда деб маълум қилди.

Канъоний ўз сўзларида фаластинилклар  дунёдаги энг мазлум халқдир, биз Ғазо бўлгасининг мазлум болаларининг қонга ботган юзларидан уларнинг жасорати ва зулмга қарш фарёдини кўриб эшитамиз деб эълон қилди.

Ғазо бўлгасидан олинган аламли суратларни кўрсатган Канъоний шунингдек инсон ҳуқуқлари Фаластинни ҳам ўз ичига оладими? деб савол оҳангида мурожаат қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида Ғазо бўлгасидаги сўнгги воқеалар ҳақида ҳам гапириб, қилган нарса Фаластин ҳаракатининг сионистик режим жиноятларига жавобан ҳаракатдир ва Эрон кучларининг юборилиши ҳақидаги даъволарда асос йўқ деб қўшимча қилди.

Канъоний шунингдек, АҚШ ҳукумати сионистик режим жиноятлари учун жавоб бериши керак. Ҳарбий флотини минтақавий сувларга жўнатиш золимни қўллаб -қувватлашдан бошқа маънога эга эмас ва сионистик режимни қўллаб-қувватлаган ҳар қандай гуруҳ ва томон халқаро масъулиятга эга деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ