октябр 19, 2023 11:03 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси: Америка Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига вето қўйиш орқали Фаластинга қарши урушнинг давом этиши учун жавобгардир
    Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси: Америка Хавфсизлик Кенгаши резолюциясига вето қўйиш орқали Фаластинга қарши урушнинг давом этиши учун жавобгардир

Америка Қўшма Штатлари Бразилия резолюциясига вето қўйиши ортидан Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий ваколатхонаси Вашингтоннинг ушбу резолюцияга вето қўйиш орқали Фаластинга қарши урушнинг давом этишидан масъул эканини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги  сайтининг хабар қилишича, чоршанба куни Эрон Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Доимий ваколатхонаси маҳаллий вақт билан Вашингтоннинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича Бразилия таклиф қилган резолюцияга вето қўйишига ўзининг Х ҳисобида АҚШ президенти Жо Байден ва сионистик режимининг бош вазири Бенямин Нетаняху расмини чоп этиш орқали жавоб қайтарди ва шундай деди:БМТ Хавфсизлик Кенгашининг инсонпарварлик ёрдамини талаб қилувчи резолюциясига яна вето қўйиш орқали Қўшма Штатлар Исроил апартеид режимининг фаластинликларга қарши уруш жиноятлари, тажовузкорлиги ва геноцидининг давом этиши учун асосий жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг иккинчи очиқ йиғилиши чоршанба куни маҳаллий вақт билан Фаластин қаршилик кучлари ва Сионистик режим ўртасидаги тўқнашувларнинг ўн иккинчи куни билан бир вақтда бошланди, шунинг учун Бразилия бошчилигидаги ушбу кенгаш аъзолари Яқин Шарқ ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилишди. Бразилия таклиф қилган резолюция маъқулланмади ва Америка унга вето қўйди.

Қўшма Штатлар Бразилия таклиф қилган, инсонпарварлик ёрдамининг Ғазо секторига кириб бориши учун Сионистик режим ва Фаластин қаршилик кучлари ўртасидаги жанговар ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияга вето қўйди.

АҚШ ўзининг салбий овози билан Ғазодаги миллионлаб одамларга ҳаётий ёрдам юбориш учун "инсонпарварлик паузасини" талаб қилувчи резолюцияга вето қўйди.

Сионистик режимнинг охирги кунлардаги жиноятлари сешанба оқшомида (17 октябр) авжига чиқди ва Ғазо сектори марказидаги Ал-Моммидоний касалхонасида юзлаб фаластинлик сионистлар нишонига тушди.

Бу жиноятда кўпчилиги аёллар ва болалар бўлган юзлаб бегуноҳ Фаластин халқи шаҳид бўлди. Бу жиноятдан олдин ва ўтган кунларда сионистлар уч мингдан ортиқ фаластинликни шаҳид қилган эди.

Ёрлиқ