Эрон ТИВ раҳбари: дунё сионистик режимнинг Ғазо халқига қарши жиноятига гувоҳ бўлмоқда
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Жанубий Африка ташқи ишлар вазири билан қўшма матбуот анжуманида бугун дунё апартеид режимининг жинояти ва сионистларнинг Ғазо халиқга қарши ҳужумларда болаларни ўлдиришига гувоҳ бўлмоқда деб айтди.
Бугун юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга ташриф буюрган Жанубий Африка ТИВ раҳбари Налди Пандор эронлик ҳамкасби Амир Абдуллоҳиён билан учрашиб мулоқот қилди.
Учрашувдан сўнг қўшма матбуот конференцияда Эрон ТИВ раҳбари сўзлаган нутқида бугун биз икки томонлама масалалардан ташқраи Ғазо бўлгасидаги масала ва фожеаларни ҳам муҳокам қилдик ва Жанубий Африканинг Фаластин халқини ҳимоя қилиш ва сионистик режимнинг апартеидига қарши курашдаги позицияларидан миннатдормиз деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари босиб олинган ҳудудлардаги ўзгаришларга ишора қилиб АҚШ президенти Жо Байден шошиб Тел-авивга келди ва тинч аҳоли, касалхоналар ва турара-жой марказларини бомбардимон этаётган сионистик режимни ҳимоя қилди ва Ғазо халқини ўлдириш учун юзлаб самолётларини юборишини ҳам расман эълон қилди. У кулгули жумлада Ғазога инсонпарвалик ёрдам учун йигирмата юк машинаси юборилишини ҳам айтди деб қўшимча қилди.
Бугун АҚШ Ғазо бўлгаси халқига қарши прокси урушга киришди. Айтиш керакки бугунги кунда минтақа порох бочкага айланган ва ҳар қандай нотўғри ҳисоб-китоб, геноцид ва Ғазо аҳолиисни мажбуран кўчириш минтақа учун ҳам исёнчилар ва ишғолчиларга қарши ҳам оқибатларга олиб келиши мумкин деб аниқлик киритди Амир Абдуллоҳиён.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек биз АҚШ ва сионистик режимни огоҳлантирамизки, агар улар Ғазо бўлгасиднги инсониятга қарши жиноятни даҳол тўхтамасалар ҳар қандай имконият ҳар дақиқада мавжуд. Ҳудуд ва минтақа контролдан чиқади ва унинг тутуни уруш олиб бораётанларнинг кўзига тушади деб эълон қилди.
Жанубий Африка ТИВ раҳбари Нолди Пандор ҳам бу суҳбатда фаластинликлар инсон ҳуқуқидан маҳрум қолган ва уларнинг ерлари ишғол қилинган деб таъкидлади.