октябр 25, 2023 22:59 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сионистик режим ҳужумларини тўхтатиш учун зудлик билан чора кўриши керак
    Амир Абдуллоҳиён: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сионистик режим ҳужумларини тўхтатиш учун зудлик билан чора кўриши керак

Эрон ташқи ишлар вазири шундай деди:Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги ва бошқа инсон ҳуқуқлари механизмлари сионистик режим ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш ва бу режим расмийларини инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортиш учун чора кўриши кутилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён чоршанба куни кечқурун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Волкер Туркга йўллаган мактубида сионистик режим томонидан Фаластин халқининг инсон ҳуқуқларининг қўпол ва мунтазам равишда поймол этилишини қоралади ва таькидлади:сионистик режим кучларининг Ғазо секторида кенг кўламли ва тизимли ҳужумлари билан бирга Исроил режими расмийларининг баёнотлари бу Фаластин халқини геноцид қилиш кампанияси эканлигини кўрсатади.

Эрон ташқи ишлар вазири сионистик режимнинг Ғазо секторида Фаластин халқига қарши кетма-кет иккинчи ҳафта бўлган тажовузи минглаб фаластинлик тинч аҳоли, жумладан аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланиши, турар-жой бинолари, фуқаролик объектлари, инфратузилма объектлари, шифохоналар ва мактабларнинг вайрон бўлиши, ибодат жойлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти марказлари яксон этилишига олиб келганига тўхталиб ўтди ва қўшимча қилди:сионистик режимнинг ҳужумлари шиддатга етдики, мақсад Ғазо секторида Фаластин халқини оммавий қирғин қилиш эканини кўрсатмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига йўллаган мактубида таъкидлаган:Исроил режимининг Фаластин халқини мажбуран кўчиши ва кучларининг “етник тозалаш” учун Ғазога кириши халқаро ҳуқуқ нормаларига қўпол зиддир.

Сионистларнинг жиноятларига жавобан Фаластин қаршилик кучлари 2023 йил 7 октябр, шанба куни ишғол қилинган ҳудудлардаги сионистик режим позицияларига қарши Ғазо секторидан “Ал-Ақсо тўфони” операциясини бошлади.

Амалиёт бошидан бери қаршилик жангчиларига қарши кураша олмайдиган сионист армия Ғазодаги турар-жойлар, шифохоналар, диний марказлар ва мактабларни очиқ жиноят сифатида бомбардимон қилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, сионистик режимнинг Ғазо секторидаги жиноятлари 19 кун давомида 6 мингдан ортиқ киши шаҳид бўлган, 20 мингга яқин киши жароҳатланган.

Ёрлиқ