Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i8905-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Арбаъийни Ҳусейний мотам маросимлари душманлар қаршисида бутун жаҳон мусулмонлари яъни шиа ва суннат аҳли мусулмонларининг бирлиги, бирдамлиги ва тура олишлари саҳнасини намойиш этмоқда деб айтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
ноябр 18, 2016 18:40 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби
    Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, Арбаъийни Ҳусейний мотам маросимлари душманлар қаршисида бутун жаҳон мусулмонлари яъни шиа ва суннат аҳли мусулмонларининг бирлиги, бирдамлиги ва тура олишлари саҳнасини намойиш этмоқда деб айтди.

Теҳрон жума намози  муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний  ислом уммати орасида ажралиш ва низо солиш учун халқаро сионизм ва зўравон қудратларни бор куч қудрати билан саъй ҳаракат қилаётганлигига ишора қилар экан,  Арбаъийни Ҳусейний  маросимларида  турли исломий мазҳабларнинг миллионлаб вакилларини иштирок этишлари  барча фитна низоларга қаршисида мусулмонларнинг бирлашиши ва қарши кураш олиб боришининг яққол далилидир деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ўз хутбалари давоимда  Карбало саҳросида исломий қадриятларни амалга оширилганлиги ва намоён бўлганлигига тўхталиб,  Арбаъийн Ҳусейнийнинг шукуҳ ва азамати ҳардоим зўравон қудратларнинг ҳарос ва қўрқувига сабаб бўлган деб аниқлик киритди.

Оятуллоҳ Имомий Кошоний шунингдек  ислом дунёси АҚШ ва сионистик режимнинг фитналари борасида аниқ маълумотлар касб этиб,  минтақа мамлакатларига қарши зўравон қудратларнинг душманона мақсадларини амалга оширилиши йўлига монелик қилиши керак деб  қайд этди.

Теҳрон жум намози муваққат имом хатиби,  минтақанинг айрим мамлакатлари жумладан Сурия, Яман, Ироқ ва Афғонистонда хунрезликларни давом этишидан ташвишланиш билдириб,  минтақа халқларини оммавий қирғин бўлиши ва қону тўпроққа белантирилишида АҚШ ва сионистик режими сабабчидирлар деб баён этди.