октябр 30, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: сионистлар мағлубияга жиноят билан жавоб бермоқда
    Генерал Боқирий: сионистлар мағлубияга жиноят билан жавоб бермоқда

Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи сионистлар мағлубияига жиноят билан жавоб беришга одатланиб қолган деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун  Эрон Ислом республикаси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий  Миллий пассив мудофаа конферениясида  " Ал-Ақсо тўфони" амалиётини Фаластин ташқарисига нисбат бериш сионистларнинг мағлубиятини яшириш эди деб маълум қилди.

Генерал Боқирий ўз сўзлари давомида, мазлум бир халқ бундай қимматли амалиётни ўз қобилияти ва асосан ўз ишлаб чиқарган қуроллари билан ва энг қаттиқ назорат остида беғубор операция билан амалга ошира олди деб эълон қилди.

Бу сохта режим /сионистик режим/ бошқа ҳукуматларга таяниш у ёқда турсин ўзини қўллаб-қувватлашга ҳам қодир эмас деб таъкидлади Боқирий.

Эрон Қуролли кучлари бош шатиби бошлиғи ўз сўзларида,  сионистлар  мағлубиятга жиноят билан жавоб беришади. Қудрат, азамат, жасоратдан тўла бўлган  қаршилик кучларнинг амалиёт ва разветка масаласида чуқур иқтидорга эга бўлганини кўрсатган амалётлари қаршисида сионистларнинг авиазарбарлари  ҳарибй нуқтаи назардан эътиборсиз амалиётдир деб таъкидлади

Генерал Боқирий шунингдек Фаластин ўз ҳуқуқларини олишга қарор ққилган деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикасининг таклифи дунёда илгари сурилган ягона адолатли таклифдир. Эрон таклифи барча фаластинликлар ўртасида ўз келажаги ҳақида қарор қабул қилиш учун референдум ўтказилишидан бошқа чора йўқлиги ва бу фонддан чиқадиган натижа албатта ҳамма томонидан қабул қилинади деган мавзудан иборатдир деб қўшимча қилди Эроннинг ушбу юқори мартабали ҳарбийси.

Ёрлиқ