Ислом Инқилоби раҳбари: Ғазо сектори инсон виждонларини ҳаракатга келтирди
(last modified Wed, 01 Nov 2023 11:17:03 GMT )
ноябр 01, 2023 16:17 Asia/Tashkent

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари Ғазо аҳолисининг сабр ва қаршиликларинатижасида эришилган ютуқларни изоҳлаб Ғазо халқи сабр-тоқати билан инсоний виждонни тўлқинлантирди деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси асарларини нашр этиш ва сақлаш идорасининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  минглаб эронлик талабалар билан учрашувида  Ғазодаги сионистлар ва АҚШнинг фожеа яратишларини тарихда мисли кўрилмаган жиноят эканлигига тўхталиб, Фаластин халқи ва айниқса Ғазо халқининг азоблари учун юрагимиз қонга ботган ва қон тўкмоқда аммо воқеа жойига чуқур назар ташласак, бу соҳада ғолиблар буюк ишларни амалга ошира олган Ғазо ва Фаластин аҳли экани барчага аёл деб таъкидладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда  Ғазо аҳолисининг сабри ва қаршиликлари натижаларида инсон ҳуқуқларининг сохта ниқобини ғарбликлар юзидан олиб ташлангани ва уларнинг шармандалиги барчага намойн бўлганини эслатиб,  Ғазо бўлгаси халқи сабр-тоқати билан инсон виждонини тўлқинлантирди, Ғарб давлатларида , Англия, Франция, Италия, АҚШнинг ўзида ва турли штатларида одамлар кўчаларда Исроил режимига қарши ва кўп ҳолларда худди АҚШга қарши шиорлар айтишмоқда деб қўшимча қилдилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек Ғазо сектори аҳолисининг сабри ва қаршиликлари сохта сионистик режим ва унинг зўравон қудраталари тарафдорлари шаъни ва қадр қимматига етказган шармандали зарарига тўхталиб агар АҚШдан ҳар томонлама ёрдам бўлмаса сионистик режим бир неча кундан кейин фалаж бўлади деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари 3 ҳафта ичида Ғазода 4 минг боланинг шаҳид бўлишини тарихда мисли кўрилмаган жиноят эканлигига ишора қилиб, Ғазо бўлгаси воқеаларига нисбатан ислом умматининг ҳушёрлигини таъкидлар экан, аслида " Ҳақ ва ноҳақ" ва " Иймон ва кибр" ўртасида қарама-қаршилик майдони мавжуд, кибр кучи бомбалар, ҳарбий босим, офат ва жиноят билан бирга келади лекин иймон кучи буларнинг барчасини Аллоҳнинг ёрдами билан енгади деб маълум қилдилар.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ислом олаимни сафарбар этиш зарурлига урғу бериб исломий ҳукуматларнинг Ғазо секторидаги жиноят ва портлашларни зудлик билан тўхтатиш зарурлигини баён этар экан,  бу ҳукуматлардан сионистик режимга нефт ва озиқ-овқат экспортини тўсиб қўйишни ва бу режим билан иқтисодий ҳамкорлик қилмасликни ҳамда барча халқаро майдонларда иккиюзламачиликсиз баланд овоз билан зўравон ва сохта режимнинг жинояоти ва фожиаларини қоралашишларини сўрадилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари дунё ёлғончиларининг шармандалиги ҳамда фаластинлик кучларини Ғарб сиёсатчилари ва ОАВлари томонидан террорчи сифатида баҳолаганини танқид қилиб, шу саволларни кўтардилар: ўз уйини ва ватанини ҳимоя қилган одам террорчими? Иккинчи жаҳон урушида Парижда немисларга қарши жанг қилган французлар ҳам террорчиларми? Нега улар курашувчилар ва Франциянинг фахри бўладию Жиҳод ва ҲАМОС террорчи?