ноябр 03, 2023 17:44 Asia/Tashkent
  • Носир Канъоний: АҚШ Ғазо секторидаги урушнинг давом этишининг бошқа бир қисмидир
    Носир Канъоний: АҚШ Ғазо секторидаги урушнинг давом этишининг бошқа бир қисмидир

Эрон ТИВ матбуот котиби АҚШ ҳалигача Фаластин халқига қарши кенг кўламли уруш, уруш жиноятлари ва геноцидини давом эттиришнинг ҳал қилувчи қисми эканлигини кўрсатди деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигинг бугунги хабарига кўра, Эрон Ислом республикаси ТИВ  матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида, АҚШ Давлат котиби Энтони  Блинкеннинг Тел-авига сафар қилишига кўрсатган аксиламалида,  АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси сиоинстик режимга АҚШлик солиқ тўловчилар чўнтагидан ажратиладиган 14,3 миллиард долларлик молиявий ёрдамини маъқуллаган деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби,шунингдек АҚШ ҳалигача Фаластин халқига қарши кенг кўламли уруш, уруш жиноятлари ва геноцидини давом эттиришнинг бошқа бир томонии эканлигини кўрсатди. АҚШ давлат котиби Тел-авивга яна сафар қилмоқда. АҚШ мудофаа вазирлиги мутбуот хизмати ҳам Вашингтонни Ғазода ўт очишни тўхтатишга қарши эканлигини тасдиқлади деб эълон қилди.

Носир Канъоний сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ сионистик режимнинг  мағлубиятдан қутқариш учун бор ишончини ишга солди лекин Аллоҳ Фаластин халқининг ғалабасини ирода қилди деб қўшимча қилди

2023 йил 7 октябр, шанба куни Фаластин қаршилик кучлари Ғазодан (Фаластин жануби) ишғолчи Сионистик режим позицияларига қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган кутилмаган операция бошлади. Бу режим ўч олиш ва ўз муваффақияцизлигининг ўрнини қоплаш мақсадида Ғазо секторидаги барча ўтиш жойларини ёпиб қўйди ва бу ҳудуддаги турар-жой ва тиббиёт ҳудудларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби, Ашраф Ал-Қадра  кечанги сўзларида  Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери  /7 октярбь/ бу секторда шаҳид бўлганлар сони 9 минг 227 кишига етди, улардан 3 минг 760 нафарини болалар ва 2 минг 326 нафарини эса аёллар ташкил қилади деб эълон қилди. Жароҳатланганлар сони 23 минг 560 кишидан ошган. 

Ёрлиқ