Эрон Ислом республикаси Президенти Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради
Тожикистон президенти матбуот хизмати Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисийнинг Душанбега ташрифини тасдиқлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан учрашади.
Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар қилди:Эрон ва Тожикистон президентларининг икки томонлама учрашувидан сўнг икки давлат делегациялари учрашув ўтказади.
7—12 ноябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Тожикистон ва Эрон Савдо-саноат палатасининг мажлисида Эрон ва Тожикистон раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Бу Иброҳим Раисий Эрон президенти этиб сайланганидан кейин Тожикистонга иккинчи ташрифидир.
Иброҳим Раиси Душанбедан Ўзбекистон пойтахти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕКО) раҳбарлари учрашадиган Тошкент шаҳрига жўнаб кетади.