Эрон президенти Иброҳим Раисий Тожикистонга жўнаб кетди
(last modified Wed, 08 Nov 2023 07:23:25 GMT )
ноябр 08, 2023 12:23 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий Тожикистонга жўнаб кетди
    Эрон президенти Иброҳим Раисий Тожикистонга жўнаб кетди

Эрон президенти Иброҳим Раисий тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг расмий таклифига биноан бугун Тожикистон пойтахти Душанбега жўнатиб кетди.

Эрон президенти бугун Тожикистонга жўнаб кетишдан олдин Тероннинг Меҳробод аэропотида ўзининг сафар режалари ҳақида гаприб, Марказий Осиё жуда аҳамиятли салоҳиятга эга ҳудудлардан бири бўлиб Эроннинг бу давлатлар билан алоқаси ва муносабатларини ривожлантириш ҳукуматнинг кун тартибидадир деб изоҳлади.

Иброҳим Раисий Тожикистонга ташрифидан сўнг Ўзбекистонга боришини билдириб ИҲТ-ЭКО саммитидаги давлат раҳбарлари билан мулоқотнинг диққат марказида Ғазо бўлиб турибти чунки дунёнинг барча аҳолиси, тили, дини ва ирқидан қатъий назар бу минтақа аҳолисининг аҳволидан хавотирда деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси президенти Тошкентга сафар ЭКО - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг даврадаги раиси бўлган Ўзбекистон президентнининг таклифига биноан амалга оширилаётганини айтиб бу йиғилишда ЭКО аъзолари ўртасидаги иқтисодий алоқа бу ташкилотнинг олдинги йиғилишининг давоми бўладиган марказий масаладир деб қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикасининг Тожикистон республикасидаги эчлиси Алиризо Ҳақиқиён  Душанбе шаҳрига Иброҳим Раисийнинг сафари режаларига тўхталиб яқин вақт ичида Душанбеда Эрон савдо-иқтисодий кўргазмаси ҳамда икки мамлакатнинг 16-қўшма иқтисодий комиссияси ҳам ўтказилади деб  маълум қилди.

Эрон ва Тожикистон президентларининг учрашуви, икки давлат вазирлари ва расмийлари ўртасидаги музокаралар, ҳамкрликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланиши Эрон Ислом республикаси президентининг Тожикистонга ташрифи режаларидан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси Тожикистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган ва Душанбе шаҳрида ўз элчихонасини очган биринчи давлат ҳисобланади.

Шунингдек ҳеч бир давлат Тожикистон билан Эрон каби яқин алоқага эга эмас ва бунга сабаб икки давлат халқларининг ирқий, тарихий, маданий ва тил яқинлиги ва муштараклигидир.

Эроннинг ташқи сиёсатида эса Тожикистон ҳам юксак мавқега эга бўлиб  Ислом Инқилобининг олий раҳнамоси Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни " қариндошлик муносабати" деб атаган.